Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ДАИШ жангарилари АҚШда бўлиб ўтган терактлар учун жавобгарликни бўйнига олди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт, Террор
Добавлено: 19.09.2016, 11:20

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари Американинг Миннесота штати савдо марказига бўлган ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олди, дея хабар беради Independent нашри.

Шанба куни эркак пичоқ билан саккиз кишига ташланди. Ҳужум вақтида у Оллоҳ номини тилга олган ва жабрланганлардан биридан мусулмон ёки йўқлиги ҳақида сўраган. Ҳужум уюштирган шахс ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан отиб ўлдирилган. Полиция ҳодисани теракт деб аташдан бош тортди.

“Миннесотадаги ҳужумни ДАИШ жангариси амалга оширди”, — деб ёзади нашрлардан бири жангариларнинг баённомларига асосланган ҳолда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии