Долзарб мавзулар Абитуриент

Истанбулда ДАИШга алоқадорликда гумонланаётган 40 нафар чет эл фуқароси қўлга олинди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 19.09.2016, 11:42

Истанбул полицияси 18 сентябрь, якшанба куни ДАИШ террорчилик ташкилотига аъзоликда гумонланаётган 23 кишининг уй манзили бўйича рейд ўтказди. Рейд натижасида 40 нафар чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар орасида Афғонистон, Эрон,Ироқ ва Озарбайжон фуқаролари бор. Қўлга олинганларнинг яшаш жойидан ИДга оид ҳужжатлар, электрон ташувчилардаги маълумотлар аниқланган ва мусодара қилинган. 

Қўлга олинганларнинг барчаси хавфсизлик бошқармасига сўроқ қилиш учун олиб кетилган. Улардан кўпчилиги Сурия ва бошқа нотинч мамлакатларга бир неча маротаба бориб келган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии