Долзарб мавзулар Абитуриент

Муниса Ризаева соғлиғини тиклаш мақсадида Дубайга кетганини маълум қилди

Добавлено: 21.09.2016, 11:23

Хонанда Муниса Ризаева 19 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетаётганини маълум қилган эди. У Дубайда тушган суратларидан бирига мазкур сафардан кўзланган мақсади ҳақида айтиб ўтди. 

Хонанда Дубай шаҳрида хорижий автомобиль ёнида тушган суратига қараб, мухлислар уни чет элда ҳордиқ чиқараётганини тахмин қилишди. 

“Яхши дам олинг” қабилидаги изоҳларга Муниса “Мен бу ерга дам олгани келмадим, соғлиғимни тиклаш учун келдим”, дея жавоб берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии