Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Петербургда янги ходим 1-иш кунида офисдаги ҳамма ноутбукларни ўғирлаб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия, Жиноят

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Беларус фуқароси пластик ромлар ўрнатиш бўйича компанияга ишга кирди. У биринчи иш кунидаёқ офисдаги барча ноутбукларни ўғирлади ва ғойиб бўлди, деб ёзади “Tjournal”.

29 ёшли Беларус фуқароси пластик ромлар ўрнатиш бўйича компанияга 20 сентябрь куни ишга жойлашди. 21 сентябрь куни у ишга келди ва уч соат ишлаганидан сўнг офисдаги 8 та ноутбукни олиб чиқиб кетди.  

Компания раҳбарияти ҳодиса юзасидан полицияга мурожаат қилди. Полиция гумондорнинг бармоқ изларини олган ва ҳозирда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии