Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкeнт шаҳрида талончилик фош этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент, Жиноят
Добавлено: 24.09.2016, 13:30

Тошкент шаҳар Учтепа тумани ички ишлар бўлимига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи икки нафар 24 ёшли фуқаролар мурожаат қилиб, уларни шу шаҳарда яшовчи нотаниш фуқаро Фарход кўчаси ҳудудида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 300 минг сўм пулини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу содир этилган талончилик тўлиқ фош этилиб, жиноятчи қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии