Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Рома” ҳужумчиси автоҳалокатга учради

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт

Италия терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави “Торино”га қарши кечган ва римликларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган Италия чемпионати 6-туридан сўнг йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди.

ESPN FC порталининг хабар беришича, 23 ёшли футболчи жамоанинг машғулотлар базасидан қайтаётган бўлган. Италиялик футболчи ўзининг Audi A3 автомобилида Fiat Panda машинаси билан тўқнашиб кетди.

Футболчига жиддий жароҳат етказилмади. Fiat Panda автомобилининг 40 ёшли ҳафдовчиси бўйин ва умуртқа поғонасидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram