Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Жасур Умиров: “Келажакда камида 5 та фарзандим бўлади”

Бўлимлар: Шоу-бизнес

Хонанда Жасур Умиров “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди. 

“Одамлардаги сохталик, ёлғончиликни ёқтирмайман. Бу одатлар инсонлар ўртасига совуқчилик туширади”,—дейди хонанда. 

Жасур Умиров оиласини қандай тасаввур қилиши ҳақидаги саволга эса қуйидагича жавоб берди: 

“Оиламнинг суратини хаёлимда гавдалантирганимда кўп болали бўлиш кўз ўнгимдан ўтади. Фарзандларим камида 4-5 та бўлиши аниқ. Чунки уйда болаларнинг қий-чув қилиб, югуриб юришини яхши кўраман. Турмуш ўртоғим эса, болаларнинг тарбияси билан банд бўлади. Ишламайди (кулади)”.

Жасур Умиров иштирокидаги “Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 39-сонида ўқишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии