Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Kамолот-тур” IX ёшлар веломарафонининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 26.09.2016, 14:14

Пойтахтимизда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати экологик тоза транспорт тарафдори” шиори остида “Kамолот-тур” IX ёшлар веломарафонининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

2008 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Kамолот-тур” веломарафони ёшларнинг спортга, хусусан, велоспортга қизиқишини ошириш, уларни жисмонан соғлом, руҳан тетик қилиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. 

Мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичида икки юзга яқин ҳаваскор велоспортчи иштирок этди. 9-14 ёшли иштирокчилар ўртасидаги баҳсларда Бектемир туманидан Фазлиддин Рўзимов ғалаба қозонди. 

Мирзо Улуғбек туманидан Даниил Востряков 15-17 ёшли велоспортчилар ўртасида, Жавоҳир Эгамбердиев эса 18-30 ёшли веломарафончилар ўртасидаги мусобақаларда биринчи ўринни эгаллади. 

Мусобақа иштирокчилари турли номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа