Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ташкил этилади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Талаба, Тошкент
Добавлено: 26.09.2016, 15:12

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ташкил этилади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда. 

Ҳужжатда таъкидланишича, марказни ташкил этишдан мақсад республика ёш олимлари ва талабалари жаҳон амалиёти ва халқаро андозаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боришнинг, замонавий, илғор усул ва технологияларини эгаллашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республика иқтисодиётининг базавий тармоқлари учун Япония илмий ва таълим муассасаларининг олимлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирокида юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашдан иборат.

2015 йилнинг 25 октябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновацион марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандум имзоланган эди.

Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо университетлари, Тойохаши Технология университети ва Токио технология институти марказнинг ҳамкорлари ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии