Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Шоҳруҳхон янги клипида ваъдасининг устидан чиқди(Видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Шоҳруҳхон

Хонанда Шоҳруҳхон бугун “Алдамадим” қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Янги клипни Рустам Муродов ва Дилмурод Агзамов суратга олган. Клипдаги бош қаҳрамон образини Шоҳруҳхоннинг ўзи яратган. Унинг партнери эса ҳар доимгидек Асал Шодиева эмас, балки бошқа актриса.

Клипда Бухоро вилоятидан пойтахтга келиб ижод қилган ва машҳурликка эришган хонанда ҳақида ҳикоя қилинади. У пойтахтга кетиш олдидан севган қизига машҳур бўлиб қайтиб келишга ваъда беради ва клип сўнгида ваъдасининг устидан чиқади. Романтик саҳналарга бой клипни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram