Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Британиялик фуқаро футболчи Дэвид Бекхэмга ўхшаш учун 25 минг доллар сарфлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Футбол
Добавлено: 28.09.2016, 11:18

19 ёшли Жек Жонсон таниқли футболчи Дэвид Бекхэмга ўхшаш учун 25 минг доллар пул сарфлаб, юзини пластик операция қилдирди, деб ёзади “Вести”. 

Жек ияк,ёноқ ва тишлари шаклини ўзгартирди ҳамда тури рангини бироз оқартирди. Бироқ бу хатти-ҳаракатлар унинг Дэвидга ўхшашига ёрдам бермади. Операциялар курсини тўлиқ тамомлаш учун Жонсонга яна 30 минг доллар керак бўлади. 

Жек ҳеч қаерда ишламайди, ишсизлик нафақаси ҳисобига кун кечиради. Муолажаларга пулни эса у дўстларидан олиб туради. Жек бундай катта миқдордаги пулни қаердан олишга бош қотирмоқда.

Жонсон ҳозир Дэвидга унчалик ўхшамаслигини тан олади, бироқ танлаган йўлидан ортга қайтишни ҳам истамайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа