Долзарб мавзулар Абитуриент

Алишер Узоқов: “‘Белдирсой Варропов актёр’ деган ёзувни кўрсам ҳайрон қоламан”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 28.09.2016, 16:34

Актёр Алишер Узоқов актёрлик касбини бу соҳага шунчаки қизиқиш орқасидан кириб келган, номутахасислардан қизғанишини айтди. 

“Белдирсой Варропов, актёр. Мен 4 ёшимда саҳнага чиққанман. Шундан бери мен санъат соҳасига касал бўлганман. Шу соҳани эгаси бўлиш учун кўп меҳнат қилдим.  4 йил ўқидим. Изландим. Ўз устимда ишладим. Ҳозирги вақтда у бу жойда ‘Белдирсой Варропов актёр’ деган ёзувни кўрсам ҳайрон қоламан. Тўғрироғи рашк қиламан касбимни.  Ахир мен операция хонасига кириб ‘Мен шу операциянгизга спонсорлик қиламан. Менга скелпель беринг, мен операция қилай. Жуда қизиқаман’, десам мени қўлимга ҳеч ким операцияни бермайдику! Нима учун биз бошқаларга камерани беришимиз керак? Санъат ҳам касб! Қани энди мени қўлимда бўлса-ю, шуларни санъатга яқинлаштирмасам. Санъат бу халқ маданияти. Санъат ўзи катта куч. Лекин афсус!”,—деб ёзди Алишер Узоқов Instagram`даги саҳифасида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии