Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Навбатларда тик туришни ёқтирмайдиганлар учун ўзи юрадиган курсилар ихтиро қилинди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

 

 Nissan автоконцерни ходимлари узоқ давом этадиган навбатларда тик оёқда туришни ёқтирмайдиганлар учун ўзи юрадиган ProPILOT курсиларни ихтиро қилди, деб ёзади “Вести”.

Инновацион мебель ёнидаги жой бўшаганидан сўнг у ерга ўзи ҳаракатланади.  Энди навбатларда курсидан турмасдан ҳаракатланиш мумкин. Ўзи юрадиган курсилар қандай ҳаракатланиши ҳақидаги ролик Nissan`нинг  YouTube каналида эълон қилинди.

 2017 йилга келиб ProPILOT курсилари дунёнинг йирик шаҳарларидаги ресторан ва қаҳвахоналарда қўлланила бошлайди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии