Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шавкат Мирзиёев Исроил ҳукуматига ҳамдардлик билдирди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 30.09.2016, 11:02

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Исроилнинг собиқ президенти Шимон Переснинг вафоти муносабати билан ушбу мамлакат раҳбариятига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев атоқли Исроил давлат ва жамоат арбоби, собиқ Президенти Шимон Переснинг вафот этганлиги муносабати билан Исроил Давлати раҳбарлари — Президент Реувен Ривлин ва Бош вазир Беньямин Нетаньяхуга самимий таъзия изҳор этилган мактублар йўллади ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди», — дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа