Долзарб мавзулар Абитуриент

ОФК раҳбари ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни давлат мукофоти билан табриклади

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 30.09.2016, 11:45

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Президенти фармони асосида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” давлат мукофотига сазовор бўлганлиги билан табриклади.

ЎФФ президентига йўлланган табрикномада ОФК раҳбари Мираброр Усмоновни Осиё футболи ва спортининг ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида мавзу қилиб олади.

"Сизни “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” давлат мукофоти билан табриклаб, энг яхши тилакларимни изҳор этаман. Бу сизнинг Ўзбекистон футболи ривожи, шу қатори унинг жаҳонда тан олиниши йўлида қилаётган улкан меҳнатингиз учун берилган муносиб баҳодир”, деб ёзилади табрикда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии