Долзарб мавзулар Абитуриент

Янги Зеландияда 3 ёшли бола миллион доллар ютиб олди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 30.09.2016, 14:34

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида яшовчи 3 ёшли болакай миллий лотереядан миллион доллар ютиб олди, деб ёзади “Вести”.

Бола туғилганидан сўнг унинг ота-онаси  Bonus Bonds компанияси акцияларини 250 Янги Зеландия доллари эвазига сотиб олган эди. Бу акция эгалари эса ойда бир маротаба ўтказиладиган миллий лотереяда совға ютиб олиш имконини қўлга киритади. Сентябр ойида эса айнан мана шу болакайнинг омади келди. Унинг ота-онаси ҳар доим фарзандларини бошқаларга ўхшамаган деб ҳисоблашарди. Чунки болакай Рождество байрами куни дунёга келган эди.   

Энди эса боланинг ота-онаси унинг келажагидан ташвишланмаса ҳам бўлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии