Долзарб мавзулар Абитуриент

Англиялик футболчи Роналдунинг даражасига етмоқчи

Добавлено: 02.10.2016, 07:56

Англия ёшлар термаси, асосий терма жамоа ва “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд португалиялик юлдуз Криштиану Роналду даражасига етишиш истаги бор эканини айтди.

“Сўнгги йилларда Роналду барча учун намуна бўлиб келмоқда. У қаерда ўйнамасин, жамоа муваффақиятига ҳисса қўшади, рақиблар эса ундан қўрқади. 

Мен ҳам Роналду сингари етук футболчи бўлиб, унинг даражасига етишни истайман. 2007/08 йилги мавсумда Роналду ва Руни дуэти ажойиб ўйин кўрсатганди. Мен доим уларнинг ўйинларини кузатиб келганман”, – деди Рэшфорд.

Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд АПЛнинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии