Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Болангиз дарс тайёрлашни истамаса…

Добавлено: 03.10.2016, 13:57

Унга ёрдам бериш учун ўзингиз ҳам асабларингизни бузиб, қийналишингиз шарт эмас. Яхшиси уйингизда шундай муҳит яратингки, унинг ўзи уй вазифаларини тайёрлашага шошиб турсин.

  • Ҳеч қачон, масалаларни унинг ўрнига ечманг! Фарзандингизга уйга вазифаларни бажариш унинг шахсий мажбурияти эканини тушунтиринг.
  • Мактаби ёки ўқитувчисидан шикоят қилса, унга ён босманг. Дарсларнинг кўплигидан нолиса раҳмингиз келмасин. Ва ҳеч қачон болангизнинг ёнида унинг мактаби ёки ўқитувчисини бировлар билан муҳокама қилманг.
  • Аммо боланинг мактабга боришни истамаслиги ўз-ўзидан келиб чиқадиган эркаликгина эмаслигини назардан қочирманг. Шундай экан, бунинг сабабларини аниқлаштиринг ва фарзандингизга кўмаклашнинг бирор иложини ўйлаб топинг.
  • Болалар кимнингдир насиҳатгўйлик қилишини умуман ёқтиришмайди. Шундай экан, мактабга юбораётиб, унга шунчаки ўқишларида омад тиласангиз бас.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии