Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмаси ўзгартирилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Таълим, Талаба
Добавлено: 04.10.2016, 11:58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Вазирлик бошқарув ходимлари тўрт кишига қисқартирилди (43 дан 39 кишигача).

Марказий аппарат ходимларининг умумий сонига қўйилган чеклов олиб ташланди (аввал 59 киши эди). Бу хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқ белгилаш имконини беради.

Илгари бевосита вазирга бўйсунган олий таълим бошқармаси вазирнинг биринчи ўринбосари ихтиёрига ўтди ва сезиларли ўзгаришларга учради. Унинг базасида иккита бош бошқарма шакллантирилди, булар — Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси ҳамда Янги дастурлар ва ўқув адабиётларининг жорий этилишини назорат қилиш бош бошқармаси.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии