Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркия ҳукумати 13 мингга яқин полициячини ишдан бўшатди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 04.10.2016, 13:18

Туркия ҳукумати давлат тўнтаришида гумон қилиб, 12 801 нафар полициячини ишдан бўшатди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри. 

Ишдан бўшатилган полициячиларнинг 2,5 мингдан ортиғи юқори лавозимларда хизмат қилган. Туркияда полициячиларнинг умумий сони 250 минг нафарни ташкил этади.

Давлат тўнтаришида гумон қилинган ҳарбий хизматчилар, фуқаролар, полициячилар ва суд тизими ходимлари, жами 100 мингга яқин одам ишдан бўшатилган. Илгари Туркия адлия вазири Бекир Бўздаг Туркияда содир этилган давлат тўнтаришида гумон қилинган 32 минг нафар одам қамоққа олингани ҳақида маълумот берган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа