Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Австралияда ғорни эслатувчи уй сотувга қўйилди. Фото.

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.10.2016, 15:12

Австралияда ғорни эслатувчи уй сотувга қўйилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. Уйнинг эгаси Иан Макколл уни 1991 йилда қуришни бошлаган. Уй машҳур “Флинстоунлар” мультфильмдаги ғор одамлари истиқомат қиладиган уйни эслатади. 

Ғор-уйни қуриш учун 50 тонна қоя тош зарур бўлган. Макколл тошларни бир-бирига цемент билан қотирган. Табиий ёғочлар эса том вазифасини ўтаган.

Уйда бета ётоқхона, учта ванна мавжуд бўлиб, у 647 минг долларга баҳоланган. Уй эгаси  кичикроқ уйга кўчиб ўтиш истагида ғор-уйни сотувга қўйган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа