Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бўянишнинг 4 олтин қоидаси

Бўлимлар: Lady
Теглар: Аёл, Гўзаллик

1-қоида: Макияж очиқ кун ёруғлиги тушиб турган хонада қилиниши лозим. Сунъий ёритиш мосламалари остида тери ўз рангини ўзгартиради ва бу бўянишда ортиқчаликка сабаб бўлиши мумкин.

2-қоида: Макияж қилаётганда ўз рангингизга яқин бўлган тонал кремларни танланг. Шунингдек, тушь ва тень танлаганда йил фаслларини ҳам эътиборга олинг. Кузда оч тилла рангдан тортиб, тўқ жигарранг лаб бўёғи танлашингиз мумкин.

3- қоида: Айтишларича, кийим кишига зеб берса, атир унинг ички оламини акс эттиради. Атир ҳиди билинар-билинмас ва енгил бўлиши керак. Бу ҳар қандай ўткир ҳидли атирлардан кўра афзал. Ҳар қандай ҳолатда бир хил атир туридан фойдаланиб бўлмайди. Кечки базмларга мўлжалланган атирни кундалик ҳаёт учун ишлатманг.

4-қоида: Макияжда ҳам ўткир, кўзга ташланувчи бўёқлар танламанг. Энг яхши макияж, бу — бор-йўқлиги билинмаган, терига табиийлик бериб турувчи макияж.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram