Долзарб мавзулар Абитуриент

Беларусь Республикасида Ravon бренди тақдимоти ўтказилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто, GM Uzbekistan
Добавлено: 04.10.2016, 17:34

GM Uzbekistan 30 сентябрь куни Беларусь Республикасида Ravon бренди тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Беларусда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra моделлари тақдим этилди. Жорий йилнинг охиригача R4 модели ҳам етказилиши кутилмоқда.

2016 йилнинг сўнггига қадар компания дилерлик тармоғини МДҲ мамлакатлари бўйлаб кенгайтиришни режа қилган. Хабарга кўра, октябрь-декабрь ойларида Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам бренднинг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир мамлакатдаги ҳудудий дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии