Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бугун Ўзбекистон ва Эрон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Бўлимлар: Футбол

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

5 октябрь, соат 11:00да Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш журналистлар саволларига жавоб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги анжуман эса 11:30да старт олади. Тадбир “Бунёдкор” стадиони анжуманлар залида ўтказилади.

Анжумандан сўнг, аккредитациядан ўтган матбуот вакилларига медиа-трибуна чипталари берилади.

Шунингдек, эртага – 5 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари “Бунёдкор” стадионида ўйин олди расмий машғулотларини ўтказади. Эрон терма жамоаси машғулоти 17:00да, Ўзбекистон машғулоти эса 18:00да бошланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии