Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Эркаклар агрессияси сабаби аниқланди

Бўлимлар: Lady
Теглар: Эркак

Американинг Юта Университети олимлари эркаклар агрессияси сабабларидан бирини аниқлади. Бу тадқиқотга бағишланган мақола Human Nature журналида эълон қилинди, деб хабар берди “Lenta.ru”  нашри.

Мақолада маълумот берилишича, эркаклар агрессияси улар яшаётган туманда аёлларнинг кўп ёки камлигига боғлиқ. Олимларнинг фикрича, бу ҳолат эркакларнинг хулқ-атворига салбий таъсир қилиб, турли зўравонлик жиноятларининг содир этилишига сабаб бўлар экан.

Бундай хулосага келиш учун олимлар АҚШнинг уч мингдан ортиқ округидаги жинслар орасидаги муносабатларни ўрганишди, ФРБ нинг репродуктив ёшдаги аёллар ва эркаклар содир этган жиноятлар статистикаси билан таққослаб кўришди.

Олимларнинг фикрича, аёллар етишмаслиги эркакларни итоаткор ва мўмин-қобил қилиб, жуфти билан ажрашмасдан, узоқ яшашга мажбур қилар экан. Мутахассислар бу тадқиқот турли зўравонлик жиноятларининг олдини олишда катта ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии