Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ботир Қодиров Пекиндаги халқаро фестивалда олий мукофотни қўлга киритди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 05.10.2016, 15:11

Хонанда Ботир Қодиров ўн саккизинчи бор ташкил этилган Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди, дея хабар беради “Дарё.уз” нашри. 

Маълум қилишларича, фестиваль давомида Ботир Қодиров жамоасига ижодий ҳамкорлик масаласида, Шанхай, Хунан ва Пекиндаги бошқа халқаро фестивалларда қатнашиш, Яқин Шарқ ва Европа бўйлаб бир ойлик мусиқий турне уюштириш бўйича таклифлар тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекиндаги халқаро туризм фестивалида хонанда Ботир Қодировнинг жамоасидан ташқари, «Сирдарё наволари» рақс дастаси ва таниқли раққоса Паризода иштирокидаги ансамбл ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии