Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Тоттенхэм” мияси жароҳатланган собиқ футболчисига 7 млн фунт тўлайди

Добавлено: 05.10.2016, 17:15

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоасининг собиқ футболчиси Радван Ҳамид Лондон клубига қарши суд ишидан ғалаба қозониб, 7 млн фунт миқдорида товон пулини олди.

10 йил аввал истиқболли футболчи “Тоттенхэм” сафига келиб қўшилди. Тиббий кўрикдан ўтиш чоғида унинг юрагида хасталик аниқланди, аммо шифокорлар бунга катта эътибор қаратмади.

Бир неча кун ўтиб Радван Ҳамид майдонга тушди ва бу унинг сўнгги ўйини бўлди. Ўйин вақтида футболчининг югари бир неча дақиқага тўхтади. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолди, бироқ унинг мияси жиддий жароҳатланди.

Суд ишни кўриб чиқиб, 10 йил деганда адолат қарор топди. Суд қарорига кўра “Тоттенхэм” 70%, шифокорлар 30% айбдор деб топилди. Натижада собиқ футболчи шифокорларнинг хатолиги учун Радван 7 млн фунт миқдорида товон пули олди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа