Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Россиялик аёл хиёнаткор эрини судга берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Суд, Аёл
Добавлено: 06.10.2016, 10:55

Россиянинг Тула вилоятида яшовчи аёл хиёнат қилгани учун эрини судга бериб, маънавий зарар етказгани учун ундан 500 минг рубль ундиришни талаб қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Исми-шарифи сир тутилган аёлнинг аризасини Суворов туман суди кўриб чиқади. Аёл аризасида, эрининг яширинча бошқа аёл билан учрашганини, оқибатда фарзандли бўлганини баён қилган. Шундан кейин эркак хотинидан ажрашишга қарор қилган.

Эрининг хиёнатидан аёл маънавий жароҳат олган ва жисман қийналган. Шундан кейин юраги оғриб, уйқусизлик, бош айланиш касалига чалинган, қўрқув ва хавотир ҳиссидан қутула олмаган. Аёл гапининг исботи сифатида эри ташлаб кетгандан кейин касалхонада ётганлигини тўғрисидаги маълумотномани тақдим этган. 

Манбанинг маълумот беришича, даъво аризаси қонуний чора кўриш учун Суворов туман судида ягона судья аёл бўлган Регина Мясоедовага топширилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа