Долзарб мавзулар Абитуриент

Толиқишни енгиш учун 4 маҳсулот

Добавлено: 06.10.2016, 12:10

Олма кверцетинга бой бўлиб, чарчоқ ҳиссини енгиш учун асқотади. Айниқса диққатни жамлай олмаслик қийнаётганида олма истеъмол қилиш лозим.

Кун давомида тик оёқда юриб, уйга қайтдингиз. Музлатгичингизда 1 дона банан топилса, овқатдан олдин еб олинг. Банан қўл-оёқ мушакларига куч беради.

Болаларни ухлатиб, алламаҳалгача ҳисобот тайёрладингиз. Эртасига эса тунги бедорлик юз-кўзингиздан билиниб туради. Бунда сизга 2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш ёрдам беради.

Сумкангизда майиз, бодом ёки ерёнғоқ бўлиши лозим. Ишда бироз толиққандай бўлсангиз, тановул қилиб олсангиз бўлгани.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии