Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Олимлар ўлимдан кейин ҳам ҳаёт давом этишини исботлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Тиббиёт

Британиялик олимлар ўлимдан кейин ҳаёт борлигини исботлашди, деб хабар берди “Newsbuzz.ru” нашри.

Саутгемптон университети тадқиқотчилари икки минг нафар одам иштирокида бир қатор тадқиқотлар ўтказишди. Бу одамларнинг ҳаммаси юрак тўхташи ва клиник ўлимни бошдан кечиришган. Уларнинг жавоблари таҳлил этилганда, врачлар беморни вафот этди, деб тан олганда ҳам мурда фикрлашда давом этишини кўрсатди.   

Эслатиб ўтамиз, илгари олимлар инсон вафот этгандан кейин ярим дақиқа ўтгач, мия қон келмагани сабабли ўлади деб тахмин қилишган эди. Аммо нариги дунё бўсағасидан қайтган инсонлар врачлар расмий равишда ўлимни қайд этгандан кейин ҳам уч дақиқа давомида фикрлашдан тўхтамаганликларини маълум қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram