Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбек шоу-бизнесидаги юлдузли жуфтликлардан бири фарзанд кутмоқда

Бўлимлар: Шоу-бизнес

Яна бир таниқли жуфтлик ота-она бўлиш арафасида турибди. 

Бошловчилар Шоҳ Алимович ва Ойхон Ифорзода тез кунларда ота-оналик бахтига сазовор бўлишади. Бу ҳақда Ойхон ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. У ўзи ва турмуш ўртоғининг болалигидаги суратларини саҳифасига жойлаштирди ва “Қизиқ бизнинг фарзандимиз қандай кўринишда бўлар экан?”, деб ёзди. 

Унга жавобан бошловчини Instagram орқали кузатаётганлар Ойхон ва Шоҳ Алимовични бу хушхабар билан табриклади. 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳ Алимович ва Ойхон Ифорзоданинг тўйлари 2016-йилнинг 23-февралида бўлиб ўтган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии