Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Колумбия президентига Нобель мукофоти топширилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 07.10.2016, 15:09

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ҳукумат ва FARC жангарилари орасидаги элликдан ортиқ низони тинч йўл билан ҳал этгани учун Нобель мукофотига сазовор бўлди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

2 октябрь куни Колумбияда ҳукумат ва FARC жангарлари ўртасида сулҳ тузиш юзасидан референдум бўлиб ўтди, 50,21 %  овоз билан томонлар битимга келган. Илгари эълон қилинган Колумбия армияси ва FARC жангарилари ўртасида ўқ очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув ўз кучини йўқотмаган. 

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва гуруҳ раҳбари Тимолеон Хименеслар сентябрь ойи охирида тинчлик йўли билан тузилган битимга имзо чекишган. Бу битимда оғир ҳарбий жиноятларни амалга оширганлар, собиқ жангариларга амнистия қўллаш ҳам кўзда тутилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа