Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Уйқудан олдинги 7 хил безарар тамадди

Добавлено: 07.10.2016, 16:11

Крекерлар

Тузсиз печеньелар очлик ҳиссини алдашга ёрдам беради.

Қатиқ

Ҳазм фаолиятига ижобий таъсир этиб, тинч ухлашингизга ёрдам беради.

Мевали бўтқа

Сут ёки қатиққа исталган мева ҳамда озгина шакарни аралаштирсангиз, енгил десерт  тайёр!

Олма

Микротўлқинли печга олмани 3 дақиқа қўйиб, устидан ёнғоқ бўлакларини сепсангиз, тўйимли десерт муҳайё бўлади.

Қайнатилган колбаса

Кепакли нонга қўшиб бир бўлак колбаса ейишингиз мумкин. 

Музқаймоқ

Мевали ҳамда шоколадли музқаймоқ иштаҳани чалғитиш учун ажойиб восита бўла олади.

Бодом  ва ёнғоқ мағзи

Калорияси нисбатан кам бўлгани учун қоматингиз ҳақида қайғурсамангиз ҳам бўлади. Фақат меъёр ҳақида унутманг! 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа