Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон делегацияси Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Сайлов

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йил 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда.

Сайловларнинг халқаро кузатуви демократияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг энг шаффоф усулларидан бири ҳисобланади. Бу сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ўзбекистон вакиллари 2015 йилда Литванинг маҳаллий сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишганди. Ўз навбатида Литва Республикаси парламенти ва Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 2014 ва 2015 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларини кузатишда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Умумжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотларга ҳамда хорижий давлатларнинг кўплаб вакилларига жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этишга таклифномалар юборди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии