Долзарб мавзулар Абитуриент

Фернанду Сантуш Роналдунинг Португалия сафига қайтганини мамнун бўлди

Добавлено: 07.10.2016, 18:42

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Роналдунинг сафга қайтиши ҳақида нима деб ўйлайман? Таркибга дунёнинг энг яхши футболчиси қайтганда нима деб ўйлаш мумкин? Албатта мен мамнунман. Криштиану Криштианулигича қолади. Роналду янада кўпроқ совринлар ютишни истайди”, – деди Сантуш.

Аввалроқ Евро–2016 ғолибига айланган Роналду Жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эканини таъкидлаганди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии