Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Қиймали пирог - янгиликка тобингиз қалай?

Бўлимлар: Lady
Теглар: Таом

Зарур масаллиқлар: 500 гр. гўшт қиймаси, 250 гр. сметана, 150 граммдан ун ва пишлоқ, 3 дона тухум, 2 бош пиёз, 1 чой қошиқ хамир юмшатгич, туз.

Тайёрланиши: 1. Гўшт қиймасига гўштқиймалагичдан ўтказилган пиёзни қўшиб, аралаштиринг. Туз, мурч сепишни унутманг. Сўнгра ёнғоқ катталигида «шарча»лар ясаб, музхонага қўйинг.

2. Тухумни енгил кўпиртириб, сметана қўшинг. Сўнгра ун, хамирюмшатгич ва туз солиб, қуюқроқ хамир тайёрланг. Хамирни айлана шаклдаги ёғланган қолипга қуйиб, гўштли «шарча»ларни жойланг.

3. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, пирог устидан сепинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

6 кишилик. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram