Долзарб мавзулар Абитуриент

Қовоқ енг, хасталанмайсиз!

Добавлено: 10.10.2016, 09:45
  • Қовоқ таркибидаги А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди. Агар сизда кўз нурининг хиралашиши, узоқни яхши кўра олмаслик каби муаммолар пайдо бўлса, қовоқни канда қилманг.
  • Ортиқча тана вазни билан курашаётганлар таомномаларига қовоқдан тайёрланган таом ва егуликларни киритишлари даркор. Чунки ушбу полиз экини ҳазм фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
  • Антиоксидантлар ҳисобига зарарли холестеринни ҳайдаб, ичаклардан тиқинларни тозалайди. Демакки, тери кўриниши билан муаммо бўлмайди.
  • Гипертония билан оғриган беморлар учун ҳам қовоқ фойдали саналади. Фойдали хусусиятига кўра артериал қон босимини меъёрда ушлашда асқотади.
  • Буйрак яллиғланиши, хусусан пиелонефрит аниқланганида қовоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибидаги бирикмалар яллиғланиш ўчоқларига ижобий таъсир кўрсатиб, оғриқларни енгиллаштиради.
  • Темир ва Т витаминига мўллиги билан қовоқ полиз экинлари орасида чемпион. Болалардаги камқонлик, катталардаги қоннинг қуюқлашишида айнан қовоқдан тайёрланган таомлар асқотади.
  • Кексалик аломатларига чап беришни истайсизми? Қовоқ билан дўстлашинг. Мунтазам истеъмол қилинганида организмдаги регенирация жараёни яхшиланиб, суяклар мустаҳкамланади. Уйқу тартибга келади.
  • Юзингизга тез-тез ҳуснбузар тошаётган бўлса, нонушта қовоқдан тайёрланган бўтқа истеъмол қилишга одатланинг. Қовоқдаги фойдали моддалар терини майинлаштиради, ёғ безлари фаолиятини нормаллаштиради.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа