Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

АҚШ ва Буюк Британия октябрь ойида Қирғизистонда содир этилиши мумкин бўлган терактдан огоҳлантирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт, Террор

Қирғизистоннинг АҚШ ва Буюк Британиядаги элчихоналари ўз фуқароларини октябрь ойида мамлакат ҳукуматига, чет эл дипломатларига қарши терактлар уюштирилиши, одам ўғирланиши, гаровга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.  

30 август куни Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси олдида худкуш-террорчи машинага ўрнатилган кучли портловчи қурилмани ишга солиб, теракт содир этганди. Оқибатда элчихона хизматчиларидан 3 киши ва худкуш-террорчи воқеа жойида ҳалок бўлган, элчихона биносига жиддий зарар етказилган эди. 

“Биз Қирғизистонда янги терактлар содир этилиши мумкинлиги ҳақида аниқ далилларга эга бўлмасак-да, фуқароларни ҳушёрликка чорлаймиз. Одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида ҳукумат вакилларининг хавфсизлик чора-тадбирлари юзасидан бераётган кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўраймиз”, дейилган Буюк Британия элчихонасининг сайтида. 

Худди шундай хабар якшанба куни АҚШ элчихонасининг сайтида ҳам пайдо бўлган. Элчихона ўз фуқароларига Қирғизистоннинг жанубидаги Ўш, Боткент, Жалолобод вилоятига уюштириладиган саёҳатларда эҳтиёт бўлиш сўраган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии