Долзарб мавзулар Абитуриент

Latin Post нашри Ўзбекистоннинг Хитой устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилди (Фото)

Добавлено: 10.10.2016, 11:57

Эртага, 11 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 4-тури доирасида Хитойга қарши майдонга чиқади.

Машҳур Latin Post нашри сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида тўхталар экан, майдон Ўзбекистон термасининг тўлиқ устунлигини тахмин қилмоқда. Ҳатто, ҳисоб 3:0 кўринишида якунланиши таъкидланган, деб ёзади “Fut.uz” нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги беллашув эртага, Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии