Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Илк маротаба дунёдаги энг ақлли турник яратилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Спорт
Добавлено: 10.10.2016, 17:07

Forza стартапи тортилишлар сонини автоматик тарзда ҳисобловчи, дунёдаги энг ақлли турникни яратди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 

Турник ташқи томондан бошқа тренажёрлардан фарқ қилмайди. Унинг корпусига тортилиш сонини, йўқотилган калория миқдорини, машғулот вақтини автоматик тарзда ҳисобловчи датчик ўрнатилган. Барча машғулот ҳақидаги ахборотлар компаниянинг махсус иловасига узатилади. Бу ердан машғулот турлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. 

Мазкур турник 150 килограмм оғирликни кўтара олади. Унинг корпуси алюмин ва пўлатдан ясалган, конструкциясида винт ишлатилмаган, турникни йиғиш учун 30 сония вақт кифоя. Икки дона батарейкадан қувват олади. Унинг бошланғич нархи 100 доллар деб белгиланган, кейинчалик 150 долларга сотиш режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа