Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали сухбатда бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Телефон
Добавлено: 10.10.2016, 21:45

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этдилар. 

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо бердилар. 

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа