Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бошингиз оғрияптими, таомномангизга қаранг!

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 11.10.2016, 15:09

Тез-тез бош оғриғи безовта қилса, таомномангизни кўздан кечиринг.

  1. Шоколад – ширинлик таркибидаги танин, кофеин ва фенилэтиламин моддаси мигрень билан оғриганларда оғриқ ҳуружларини келтириб чиқариши мумкин.
  2. Аччиқ қалампир – фойдали хусусияти қанчалик эътироф этилмасин, қон босими туфайли юзага келадиган бош оғриқларига сабаб бўлади.
  3. Дудланган гўшт – бу турдаги маҳсулотларга сифати бузилмаслиги учун консервантлар қўшилади. Таъсирчан кишиларда консервантлар бош оғриқларини келтириб чиқариши илмий асосланган.
  4. Зайтун меваси – меъёридан ошмаса, зарари йўқ. Аммо мунтазам истеъмол қилинганида зайтун таркибидаги тирамин моддаси бош миядаги қон томирлар фаолиятига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
  5. Фруктоза – ширинлик миқдорини чеклаш мақсадида фруктоза ёки сахарозадан тайёрланган маҳсулотлар билан парҳез қилиш кўпинча бош оғриқларига сабаб бўлади. Чунки бунда аспартам, цикламит ва сахарин моддалари бош мия нейронларига таъсир кўрсатади.
  6. Пишлоқ – ғоят фойдали бўлса-да, буни қарангки, ушбу маҳсулотга ҳам қарши кўрсатмалар мавжуд экан. Пишлоқни эрталаб ва кечки соат 18-00 гача истеъмол қилсангиз организмга жиддий таъсири бўлмайди. Аммо уйқуга ётишдан аввал ейилгани бош оғриғини юзага келтириши мумкин.
  7. Қаҳва, чой  ва газланган ичимликлар  – улар таркибида  кофеин бор. Мазкур модда нерв тизимини қўзғатиш таъсирига эга. Қолаверса қон босими кўтарилишига ҳам сабаб бўлади. 
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа