Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ҳиндистонлик қиз селфи туфайли бош териси ва сочларидан айрилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Селфи

Ҳиндистонда 16 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракцион ёнида селфи тушмоқчи бўлди ва бош териси сочи биалн бирга шилиниб кетди, деб ёзади “Вести”. 

Мазкур бахтсиз ҳодиса Деҳли шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Бараут шаҳрида юз берди.  Аттракцион ёнидаги турганлар қизга ёрдам бериш мақсадида зудлик билан уни қутқара бошлашди ва тез тиббий ёрдам чақиришди. Ҳозирда қиз шифохонада даволанмоқда. 

Ҳиндистонда селфи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тобора кўпаймоқда. Ўтган йили телефоннинг олд камераси орқали суратга тушиш истагида бўлган 27 киши ҳалок бўлган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram