Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ОАВ: Дунёда ҳар 7 сонияда 15 ёшдан кичик қиз турмушга чиқади

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Тўй, Оила, Келин

Дунёда ҳар 7 сонияда 15 ёшдан кичик бўлган қизлар ўзларидан анча ёш катта бўлган эркакларга турмушга чиқишга мажбур бўлади, деб ёзади “Интерфакс” Save the Children халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига асосланиб. 

Ҳисоботга кўра, эрта турмуш қуриш қизларни нафақат билим олиш имкониятидан маҳрум этади, балки уларнинг туғруқ пайтида вафот этишига ҳам сабаб бўлади.  

"Болалар никоҳи уларни энг асосий ҳуқуқлардан, хусусан билим олиш ҳуқуқидан маҳрум этади”,—дейди ташкилот директори Хелле Торнинг-Шмидт. 

Мазкур ҳисобот 11 октябрь—Халқаро қизлар куни муносабати билан эълон қилинди. 

Мазкур кунни байрам сифатида нишонлаш ташаббусини БМТ берган эди. Бундан кўзланган мақсад эса бутун дунёдаги кичик ёшдаги қизлар тўқнаш келадиган муаммоларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии