Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Оҳангаронда бировнинг Nexia`сини олиб қочган 47 ёшли фуқаро қўлга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто, Жиноят

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Нексия” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Ангрен арматура изоляторлаш заводи" МЧЖ олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Ангрен шаҳрида тўхтатилди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии