Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Японча салат - булғор қалампири ва пишлоқдан...

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Таом
Добавлено: 12.10.2016, 15:16

Зарур масаллиқлар: 150 гр.  пишлоқ ёки бринза, 3 та булғор қалампири, 4 ош қошиқ зайтун ёғи, 2 бўлак саримсоқпиёз, яримта лимон шарбати ва пўсти, шивит, петрушка, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Булғор қалампирларини иккига бўлиб, уруғларидан тозаланг. 2 ош қошиқ зайтун ёғи суртинг-да, товага солиб, газ печида 20 дақиқа давомида пиширинг. Бироз совигач, пўстини олиб ташланг, узунасига ўртача катталикда тўғранг.

2. Саримсоқпиёзни эзинг, кўкатларни майдаланг. Пишлоқ ёки бринзани каттароқ қилиб тўртбурчак шаклда тўғранг.

3. Булғор қалампирига туз, мурч сепиб, кўкатлар ва саримсоқпиёз билан аралаштиринг. Лимон шарбати ва зайтун ёғи ҳам қўшинг. Охирида пишлоқ ёки бринзани солиб, яхшилаб аралаштиринг.

Тайёрланиш вақти: 35 дақиқа.

4 кишилик.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа