Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

«Вой-вой тишим демаслик учун...»

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
  • Мутахассислар маълумотига қараганда, тишларни ҳар куни 2 маҳал тозалаб туриш, оғиз бўшлиғи касалликларига чалиниш эҳтимолини 70-80 фоизга камайтирар экан. Демак, энг муҳими, кундалик гигиена қоидасига риоя этиш.
  • Кариес тишлар кушандаси эканлигини биласиз. Унга қарши чора эса тўғри овқатланиш ва углеводга бой маҳсулотларни меъёрда истеъмол қилиш. Олма, сабзи ва шу каби қаттиқ маҳсулотлар ейилганида тишлар тозаланади. Буни унутманг!
  • Тиш эмали емирилмаслиги учун егулик ҳароратига диққат қилинг. Жуда иссиқ ва аксинча яхдай егуликлар тишларга зарар! Қолаверса, овқатланаётганда қайноқ ёки муз бўлаклари солинган ичимликларни ичиш  тиш ва милкларга салбий таъсир этади.
  • Тишларни тозалаётганингизда милкларингиз қонагудек бўлса, дарров ташаббусни қўлга олинг-да, керакли муолажани кечиктирманг. Даволанишдан кейин эса милкларни мустаҳкамловчи махсус тиш пасталаридан фойдаланинг.
  • Яна бир муҳим қоида: ҳар тановул вақтидан сўнг хона ҳароратида илитилган сув билан оғиз бўшлиғини чайинг. Тиш орасига кириб қолган егулик қолдиқларидан халос бўлиш учун махсус ипли тозалагичлардан фойдаланинг.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии