Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Wi-Fi чойнак 11 соат деганда чой қайнатди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар: Интернет

Британиялик фуқаро “ақлли” чойнак ёрдамида чой қайнатиш учун 11 соат вақт сарфлади, деб хабар беради “Вести”. 

Мазкур чойнак Wi-Fi`га уланганидан сўнггина ишлай бошлайди. 

Маълумотларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи мутахасис Марк Риттман эрталаб соат 9 да “ақлли” чойнак ёрдамида чой қайнатмоқчи бўлди. Бироқ қурилма ишламади яъни у Wi-Fi тармоғига уланиш жараёнида хатолик юзага келди. 

Асосий муаммо эса чойнак ўз базаси билан боғлана олмаганидан келиб чиқади. 

Риттман техника ишлашини кутиб 11 соат вақт ўтказди. Ваниҳоят чойнак ишлаб кетди. бироқ у ишлаганидан сўнг уйдаги ёритиш тизими ишдан чиқди. Сабаби, “ақлли” чойнак ўзини янгилаш учун кўп электр сарфлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии