Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШда шарпа-кеманинг видео тасвири пайдо бўлди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 13.10.2016, 16:08

АҚШнинг кўлларидан бирида номаълум объект видеога олинди. 10 октябрь куни YouTube тармоғида пайдо бўлган видео 500 минг марта кўрилди.

Мичиган штатидан бўлган Жеймс Асселин томонидан жойланган ушбу видеода иккита катта бинони эслатувчи вертикал иншоотни кўриш мумкин. Уларга тўлқинлар уриб турганлиги яққол акс этган.

Видео бир дақиқа давом этади, шу билан бирга унинг муаллифи сирли объект унинг кўз ўнгида йўқолиб қолганини таъкидлаган.

Баъзи фойдаланувчилар ролик муаллифи саробни кўрганлиги назариясини илгари суришди. Шу билан бирга айрим изоҳ қолдирганлар бу шарпа-кемалигини таъкидлашган.

Маълумотларга кўра, ушбу кўлда 550 яқин кемаларнинг қолдиқлари бор. Великий озёра кўлида 6 минг кема чўккан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа