Долзарб мавзулар Абитуриент

“Реал” ярим ҳимоячиси дунёдаги энг бой германиялик футболчи бўлди

Бўлимлар: Футбол
Добавлено: 14.10.2016, 08:22

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи германиялик футболчига айланди. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар бермоқда .

Кроос мадридликлар билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Аввал хабар берганимиздек, унинг йиллик маоши 20 миллион евро ташкил этадиган бўлди. Унинг олдинга маоши йилига 10,9 миллион еврни ташкил қилган.

26 ёшли Тони Кроосдан кейин энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатидан “Бавария” форварди Томас Мюллер (15 млн. евро), “МЮ” ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер (14 млн. евро) ва “Манчестер Сити” хавбеки Илкай Гюндоган (12 млн. евро) жой олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа